Муносабат


Келаётган жумъа ва шанба куни рўза тутиш энг афзал рўзалардан

01.07.2025

Иншоаллоҳ ушбу 2025 йил 3-июл пайшанба кунидан 4-июл жумъа кунига ўтар кеча саҳарлик қиламиз ва 4-июл жумъа куни рўзадор бўламиз иншоаллоҳ. Бу йилги тосуо шу кунга тўғри келяпти.

Тосуо – муҳаррам ойининг тўққизинчи куни.

Тосуодан кейинги кун Ошуро куни. Ошуро куни бу йил 2025 йил 5-июл шанба кунига тўғри келади.

Ошуро куни Аллоҳ учун холис ният билан рўза тутиш бир йиллик гуноҳлар кечириб юборилишига сабаб бўлади. Давоми»

Муҳаррам ойида рўза тутиш

27.06.2025

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар:

عن أبي هريرة رضي الله عنه قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم:

«أفضل الصيام، بعد رمضان شهر الله المحرم. وأفضل الصلاة بعد الفريضة صلاة الليل».

رواه مسلم برقم 1163

«Рамазон (ойи рўзаси)дан кейин энг афзал рўза Аллоҳнинг муҳаррам ойи (ичида тутиладиган рўза)дир! Фарз намозлардан кейинги энг афзал намоз туннинг ичида ўқиладиган намоз». Давоми»

Янги ҳижрий 1447 йил бошланди

25.06.2025

Янги ҳижрий йил (1447 йил) бошланди, муборак Муҳаррам ҳилоли кўринди.

Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло барчамизга хайрли, баракали йил қилсин, солиҳ амалларга муваффақ айласин, Ғазза аҳлига тез кунлар ичида нажоту нусрат ва ғалабалар ато этсин, золиму қонхўр босқинчиларни ҳалок этсин…

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг асҳоблари (янги) ой ва (янги) йил кираётган (кунлар)да қуйидаги дуони худди Қуръони каримни ўрганишганидек ўрганиб олардилар: Давоми»

Аллоҳ учун енгил эслатма: Ҳажга бормаганлар бугун кечаси (2025 йил 4-июндан 5-июн пайшанбага ўтар кеча) Арафа куни учун саҳарлик қилиб рўза тутадилар

04.06.2025

Аллоҳ учун енгил эслатма ⬇️
Ҳажга бормаганлар бугун кечаси (2025 йил 4-июндан 5-июн пайшанбага ўтар кеча) Арафа куни учун саҳарлик қилиб рўза тутадилар

Болажонлар ҳам такбир айтадилар

29.03.2025

Муҳиддин ўғиллари Закариё ва Юнус билан Давоми»

ФИТР БАЙРАМИ МУБОРАК БЎЛСИН

29.03.2025

Тутган рўзаларимизни, ўқиган намозларимизни, барча солиҳ амалларимизни қабул айласин…
Ғазза аҳлига, Шарқий Туркистон аҳлига, ислом оламидаги барча мазлум биродарларимизга нажоту нусрат
Давоми»