Радиосуҳбатлар


Швеция ҳақида Обидхон қорининг гувоҳликлари

10.04.2017

Ризқ берувчи, тақдир битувчи – Аллоҳ.

Оврўпо давлатига келганимиздан сўнг биз эришган энг катта неъмат диний фаолиятимизни бемалолроқ давом эттириш имконияти бўлди.

Бу ерда масжид ва исломий мактаб ташкил қилиш, болалар учун хусусий боғчалар очиш, хоҳлаганча китоблар чоп этиш, газета-журналлар чиқариш, турли ташкилот ва бирлашмалар тузиш, шахсий завод-фабрикаларга, катта бизнесга эга бўлиш ва ҳоказо ишларга йўл очиқ. Давоми»

«Диний давлатми ё дунёвий?»

09.09.2015

Озодлик радиоси, 2009 йил

Ислом ва мусулмонлар рукнида эфирга берилган қурултой эшиттиришида айни шу мавзу юзасидан суҳбат ўтказилган. Унда бир нечта сиёсий ва ижтимоий таҳлилчилар, жумладан диний уламо Обидхон қори ака иштирок этганлар. Биз бугун шу суҳбатни архивдан олиб яна қайта эшитишни ўринли деб билдик. Давоми»

«Сўз эркинлиги дегани бу масхарабозлик дегани эмас…»

23.01.2015

Озодлик радиоси
2009 йил

Шайх Обидхон қорининг радиосуҳбатларидан танланган лавҳалар:

«Ҳақорат ва масхара яхшиликка олиб келмайди, дин устидан кулиш, диний аҳкомлар устидан кулиш ҳеч қачон яхшиликка олиб келмайди, бу билан ҳеч қандай тинчликка эришиб бўлмайди».

«Одамнинг дини билан ўйнашиш, динга нисбатан ҳақорат оқибати хунук бўладиган нарса».

«Тўпалонларни келтириб чиқаришга сабаб бўлган инсонлар ўзларини айблашлари керак». Давоми»

«Эркаклар аëллар устидан раҳбардирлар»

20.10.2014

2009 йил, Озодлик радиоси

Озодлик:

Нега Исломда аёлнинг эрга шаксиз итоат қилиши буюрилган? Давоми»

Фатво сўраш ва фатво бериш ҳақида қисқа эслатма

16.10.2014

2009 йил Озодлик радиосидаги мулоқотдан лавҳа

  • Фатво омонат, Аллоҳ йўлидаги омонат, бунга Аллоҳдан қўрқадиган одамлар амал қилишади:

Давлатлар ўзларининг сиёсатларини маъқуллайдиган фатволар чиқарилишини талаб қиладилар. Бунда холислик йўқолади, муфтийларга ишонч йўқолади ва мана бундан иккинчи нуқта келиб чиқади: Давоми»

“Тақдирлар” рукнимизда навбатдаги қаҳрамонимиз ўзбекистонлик таниқли уламо Обидхон қори Назаровдир (4)

30.05.2012

Ўзбекистонликлар мустақилликдан аввал ҳеч қачон миллионлаб сонда ва бутун бошли оиласи билан муҳожиротда кун кечиришмаган. Шўролар Иттифоқи қулаши ортидан кузатилган оғир иқтисодий шароит сабаб юз минглаб фуқаролар ўз оилаларини боқиш учун бирор бир иш топиш илинжида муҳожиротга юз тутишмоқда.

Давоми»